Махфийлик сиёсати

Охирги янгиланиш: 2026 йил 1 ноябрь

Бу саҳифа HunterCRM (huntercrm.uz) қайси маълумотларни йиғиши, улардан нима учун фойдаланиши ва уларни қандай ҳимоя қилишини тушунтиради.

1. Йиғиладиган маълумотлар

2. Мақсадлар

Маълумотлар сотилмайди ва реклама учун ишлатилмайди.

3. Google маълумотлари

Google орқали олинган исм, email ва идентификатор фақат ҳисобга кириш ва ҳисобни аниқлаш учун ишлатилади. Улар учинчи томонларга берилмайди ва реклама учун ишлатилмайди.

HunterCRM’нинг Google API’ларидан олинган маълумотлардан фойдаланиши Google API Services User Data Policy талабларига, жумладан Limited Use талабларига мос келади.

4. CRM’даги мижозлар маълумоти

Компания CRM’га киритган лидлар ва мижозлар маълумоти учун ўша компания жавобгар. HunterCRM бу маълумотни фақат шу компания топшириғи билан, хизмат кўрсатиш учун қайта ишлайди. Ҳар компаниянинг маълумоти алоҳида базада сақланади.

5. Давомат ва FaceID

Компания Давомат модулини ёқса, ходим келдим ва кетдим белгилаганда вақт, локация ва расм компания базасига ёзилади. Расмлар 60 кундан кейин ўчирилади.

FaceID учун юздан рақамли намуна (128 та сон) ходим телефонида ёки браузерида ҳисобланади ва фақат ходим розилиги билан сақланади. Бу биометрик маълумот бўлиб, ташқи хизматларга берилмайди. Ходим уни исталган пайт ўзи ўчира олади, ишдан кетганда ҳам ўчирилади. Бу маълумотлар бўйича компания маълумот эгаси ҳисобланади ва ходимларини хабардор қилишга масъул.

6. Учинчи томон хизматлари

Маълумот фақат хизмат ишлаши учун керак бўлган ҳажмда ва сиз ишлатадиган функциялар доирасида узатилади:

7. Ҳимоя

8. Cookie файллари

Фақат ишлаш учун зарур cookie файллари ишлатилади: сессия, ҳимоя ва тил танлови. Мавзу танлови браузерингизда сақланади. Реклама ва таҳлил cookie файллари ишлатилмайди.

9. Сақлаш муддати

Маълумотлар ҳисоб ёки компания фаол бўлган даврда сақланади. Ўчириш сўрови олингач, маълумотлар 30 кун ичида ўчирилади. Қонун талаб қилган маълумотлар, масалан тўлов ҳужжатлари, белгиланган муддатгача сақланиши мумкин.

10. Ҳуқуқларингиз

Сиз ўз маълумотларингизни кўриш, тузатиш, ўчиришни сўраш ва розилигингизни қайтариб олиш ҳуқуқига эгасиз. Исм ва телефонни Созламалар → Профил бўлимида ўзгартириш мумкин. Бошқа сўровлар учун қуйидаги email орқали ёзинг. Агар маълумотингиз бирор компания CRM’ига киритилган бўлса, аввал ўша компанияга мурожаат қилинг.

11. Ёш чеклови

Хизмат бизнеслар учун мўлжалланган ва 18 ёшга тўлмаган шахслар учун эмас.

12. Ўзгаришлар

Сиёсат ўзгарса, шу саҳифа янгиланади ва юқоридаги сана ўзгаради.

13. Боғланиш

Махфийлик бўйича саволлар учун:

sanjarm2229@gmail.com
+998 97 130 01 23

Бош саҳифа

Махфийлик сиёсати | HunterCRM